Метрополитен
Метрополитен (франсузча: мéтрополитаин) ёки Метро (франсузча: мéтро; инглизча: субwай) — кўп сонли йўловчиларни ташишга мўлжалланган релсли тезюрар электр транспорт тури. Ишончли хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланади. Метрополитен йўллари ер устида, ер юзасида ва ер остида жойлашиши мумкин.
Метрополитен йўллари шаҳарнинг ривожланиш режаларини, йўловчилар оқимларини, турар жой массивлари, ишлаб чиқариш, савдо ва дам олиш марказларининг жойлашувини, шунингдек, шаҳар муҳандислик-геологик шароитларни инобатга олиб белгиланади[1].
Метрополитен ер усти йўллари эстакадалар устидан ўтказилади. Ер юзасида ҳаракатланадиган вагонлар жойнинг релефи ва шаҳар биноларининг жойлашиш шароитларидан келиб чиқиб аниқланадиган баландликда қатнайди. Бундай йўллар Ню-Ёрк, Чикаго, Бостон, Филаделфия (АҚШ), Гамбург (Германия) шаҳарларида 20-аср бошларида курилган. Аммо, кейинчалик шаҳарларнинг ривожланиши туфайли метрополитен асосан, ер остида қуриладиган бўлди.
Метрополитенни ер юзасида жойлаштириш йўлларнинг четлари, шаҳарнинг аҳоли кам жойлашган қисмларида, одатда, кейинчалик ер ости йўлларига айлантириш мақсадида, чуқур ўйиқларда амалга оширилади. Ер юзасида жойлашган Метрополитенларнинг оддий темир йўллардан фарқи уларнинг электр энергия билан таъминланиш усулидир.
Метрополитенларни ер остида (тунелларда) жойлаштириш энг кенг тарқалган усул бўлиб, улар саёз (5–10 м чуқурликда) ва чуқур (10–60 м) турларга бўлинади.
Метрополитенлар сайёз ёки чуқур жойлаштанлигига қараб, очиқ ва ёпиқ усулларда қурилади. Очиқ усулнинг моҳияти: бекат ёки юриш туннели конструксия деворлари нишабли ёки қозиқлар (кейинги пайтда анкер ва нагеллар) дан фойдаланиб маҳкамланадиган котлованларда тикланиб, гидроизолясия қилиниб, грунт билан кўмилади. Ёпиқ усулнинг моҳияти: туннел қуриш ишлари ер юзасини очмасдан, худди тоғда туннел очишдагидек усулда ёки махсус темир қалқонлардан фойдаланиб бажарилади.
Очиқ усулда (саёз жойлашган метро йўлларда) қуриладиган бекат туннеллари конструксиялари 2 ва 3 оралиқда устунли рама кўринишга эга бўлиб, йирик йиғма темир-бетон элементлардан ташкил топиши ёки яхлит темир-бетондан тикланадиган бир гумбазли кўринишга эга бўлиши мумкин. Бу усулда қуриладиган юриш тунеллари конструксиялари, одатда, тўғри тўртбурчак кўринишдаги кўндаланг кесимга эга бўлиб, алоҳида йиғма темир-бетон элементлар (асос, девор ва шифт плиталари) ёки ҳажмли сексиялардан тикланади.
Ёпиқ усулда (чуқур жойлашган, баъзи ҳолларда саёз жойлашган метро йўлларида ҳам) қуриладиган бекат конструксиялари бир гумбазли, 3 гумбазли кўринишдаги кўндаланг кесимга эга бўлиб, йиғма ва яхлит темир-бетондан, пўлат ва чўяндан тикланади. Бу усулда қуриладиган юриш тунеллари конструксиялари айлана шаклидаги кўндаланг кесимда алоҳида йиғма темир-бетон ва чуян тюбинг (блок)лардан йиғилади ёки яхлит темир-бетондан қурилади.
Метрополитен бекатларининг меъморий услуби, одатда, бирор мавзуни ёритишга бағишланади. Масалан, Тошкент метрополитенининг Космонавтлар бекати меъморлиги космонавтиканинг ривожланиш йўлларини ёритишга, Алишер Навоий бекати меъморлиги улуғ мута-факкир ва шоир ижоди моҳиятини ёритишга, Собир Раҳимов бекати меъморлиги таниқли ўзбек генералининг жасоратини акс эттиришга бағишланган.
Метрополитен бекатларига кириш ва чиқиш, асосан, 2 усулда: ер усти вестибюли (даҳлизи) ёки ер ости вестибюлига олиб борадиган зиналар орқали амалга оширилади. Вестибюллар турли кириш ва чиқиш жойларини бирлаштириб, зиналар ёки эскалаторлар воситасида Метрополитен бекат платформаси билан улашга мўлжалланган. Зарур ҳолларда (асосан, чуқур жойлашган бекатларда) қуриладиган эскалатор комплекслари қия жойлашган тунелларда жойлаштириладиган эскалатордан, узатиш стансияси ва тортиш камераларидан ташкил топади.
Метрополитен йўллари кесишув жойларида бекатдан бекатга ўтишнинг 3 тури мавжуд: бир бекат охиридан 2-бекат охирига; бир бекат марказидан 2-бекат охирига; бир бекат марказидан 2-бекат марказига ўтилади. Учала ҳолда ҳам туннеллари бекат конструксиясига бир сатхда, юқоридан ёки пастдан уланиши мумкин.
Метрополитен бекатлари ва туннелларда юқори ҳарорат, зарарли газлар, чанг ва намлик мавжудлиги туфайли Метрополитен йўлларини шамоллатиб туриш зарур. Одатда, Метрополитенларни шамоллатиш сунъий усулда (вентиляторлар ёрдамида) амалга оширилиб, бекатларга ёз мавсумида салқин, қиш мавсумида эса илиқ ҳаво етказиб берилади.
Метрополитен иншоотлари ёнғинга қарши ва хўжалик эҳтиёжларига зарур бўлган сув билан таъминланади. Туннелларга ташқаридан сизиб кириши мумкин бўлган сув ҳамда хизмат ва ишлаб чиқариш хоналаридан, бекат ўтиш туннелларини ювишдан чиққан оқова сувлари қия тарновлар орқали трассанинг паст жойларига тўпланади ва ташқарига шаҳар сув оқимлари туркумига чиқарилади.
Поездлар ҳаракати, ёритчш тизими ва технологик қурилмелар (эскалаторлар, сантехника, алоқа, автоматика ва телемеханика, таъмирлаш ва маиший асбобанжомлар)дан фойдаланиш учун зарур бўлган электр таъминоти шаҳар электр стансияси ва кичик стансиялардан амалга оширилади.
Дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидаги йирик шаҳарларда Метрополитенлар мавжуд. Энг йирик Метрополитенлар Ню-Ёрк (1868-йилдан), Лондон (1863-йилдан), Париж (1990-йилдан), Токио (1927-йилдан), Москва (1935-йилдан), Мехико (1902-йилдан), Сеул (1927-йилдан), Тошкент шаҳарларида жойлашган. 1977-йилдан фойдаланилаётган Тошкент Метрополитенининг умумий узунлиги 38,25 км, бекатлар сони эса 29 та.
Фотогалерея
[edit | edit source]Ҳаволалар
[edit | edit source]- Мир метро Сайт о метрополитенах разных городов.
- Всё о метрополитенах городов бывшего СССР.
- Метроэнциклопедия Роберта Швандля(ингл.).
- Станции метро на территории бывшего СССР: архитектура, схемы линий, история, будущее.
- Метроблог — новости метро и городского транспорта.
- Сайт «Голоса подземелья» (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-29 санасида архивланган) — о звуках и голосах метро, автор Тёма Ломов.
- Метровагоны — вагоны метрополитена, авторы Олег Бодня, Михаил Березин и Михаил Кончиц.
- Сайт «Метро не с первого взгляда» (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-29 санасида архивланган) — автор Тёма Ломов.
- Карта метро Москвы и Самары (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-01-02 санасида архивланган) с поиском станций и расчётом времени поездки.
- Метро Битс (Метро Биц) — Вариоус аспеcц оф тҳе wорлд’с метрос(ингл.).
- „Метрополитены“. 2007-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 21-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-02-11 санасида архивланган) на сайте «Железнодорожное кольцо».
- Метрострой.
- Коллекция схем метро (по городам мира).
- Сайт истории метрополитенов в схемах.
- История подземных железных дорог 1959 год.
Адабиёт
[edit | edit source]- Храпов В. Г. и др., Тоннели и метрополитени, М., 1989;
- Рашидов Т. Р., Ишанходжаев А. А., Сейсмостойкост тоннелних конструксий метрополитена мелкого заложения, Т., 1993.
Абдураҳмон Эшонхўжаев.[2]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Что значит «метро»? / Ликбез / Блоги / Неwслаб.Ру“. 2013-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 21-апрел.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |