Jump to content

Мотоцикл

From Vikipediya
Сузуки ГС-500

Мотоцикл (мото... - юн. сйклос — дойра, ғилдирак) — ички ёнув двигатели билан таъминланган 2 ёки 3 ғилдиракли транспорт воситаси. Ички ёнув двигатели ўрнатилган биринчи М.ни немис ихтирочиси Г. Даймлер 1885-йил ясаган. Транспорт, спорт ва махсус (ўт ўчириш, санитария, ҳарбий ва бошқалар) М.лар бор. Асосий қисмлари: двигател, куч узатмаси (трансмиссия), юриш қисми, электр жиҳозлари тизими, рул бошкармаси, тормоз тизими. М.га 2 ёки 4 тактли карбюраторли двигател ўрнатилади. Двигател табиий ҳаво оқими билан (баъзи М.лар, мас, спорт М.ларида суюклик билан) совитилади. Транспорт М.ларига ўрнатиладиган 2 тактли двигателнинг литр қуввати 51,5— 98,2 кВт/л (70—130 о. к./л), 4 тактли двигателники 37 — 66 кВт/л (50—90 о. к./л), спорт М.лариники 146—220 кВт/л (200—300 о. к./л). Транспорт М.ларининг тезлиги 215 км/соат гача, спорт М.лариники — 300 км/ соатгача (рекорд — 513 км/соат, 1978) етади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил